12.05.2017/241-сон

Шаҳарда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш

дастури тўғрисида

   Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 15-17-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 28 октябрдаги 619-III-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги СҚ-124-ΙΙΙ-сонли “2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 10 апрелдаги “2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги 210-сонли (“Бухоронома” газетаси, 19.04.2017 й., 32-сон) қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 28 октябрдаги 619-III-cонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги СҚ-124-ΙΙΙ-сонли “2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 10 апрелдаги “2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги 210-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Когон шаҳрида 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари 1-иловага;

дастурнинг ойлар кесимидаги параметрлари 2-иловага;

дастур параметрларининг амалга оширилишини ташкил қилиш бўйича шаҳар ишчи комиссияси таркиби 3-иловага;

дастур ижросини назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи шаҳар ишчи гуруҳи таркиби 4-иловага;

2017 йилда шаҳардаги тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш параметрлари 5-иловага;

шаҳарда 2017 йил давомида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси»ни ўтказиш жадвали 6-иловага;

2017 йилда шаҳарда “Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”ни ўтказиш жадвали 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. 2017 йилда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида қабул қилинган барча дастурлар ижроси натижасида 1288 та иш ўринларини ташкил қилиш қисми бўйича:

шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (Лавозимига кўра) томонидан тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда инвестиция дастурлари ҳамда саноатни, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурларининг параметрларидан келиб чиқиб, мақсадли дастурларга киритилган объектлар бўйича ҳамда давлат мулки бўлган объектларини хусусийлаштириш, шу жумладан “ноль” қийматда сотиш, бўш турган давлат мулкларини ижарага бериш ҳамда молиявий соғломлаштириш дастурлари бўйича жами 918 та иш ўринлари;

шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими (Б.Рахмонов) томонидан тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда қурилиш саноатида, қурилиш соҳасидаги корхона, ташкилотларда мавсумий ҳамда вақтинчалик ишларда, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастури бўйича жами 765 та иш ўринлари;

шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (Н.Ҳакимов), “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш” бўйича махсус комиссия томонидан фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес корхоналар фаолиятини тиклаш, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жами 310 та иш ўринлари;

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси шаҳар бўлими (К.Расулов) ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси (О.Турдиев) билан биргаликда аҳолини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалиги, миллий ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик бўйича жами 31 та иш ўринлари яратилиши таъминлансин.

2017 йил давомида шаҳардаги тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларда мақбуллаштириш, банкротлик ва корхоналарни тугатиш ҳисобига ҳамда якка тартибдаги тадбиркорликда 736 та иш ўринларининг чиқиб кетиши инобатга олинсин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (Ш.Якубов) инфратузилма объектлари, шу жумладан бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобида ишга тушириладиган объектлар бўйича;

шаҳар статистика бўлими (Р.Қодиров) ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда тақдим этиладиган давлат статистика ҳисоботлари ҳисобига;

лавозимига кўра шаҳардаги касб-ҳунар коллежи директорлари
2016-2017 ўқув йилида коллеж битирувчиларининг бандлиги ҳолати бўйича иш ўринларини ташкил этиш чораларини кўрсинлар.

  1. 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларининг амалга оширилишини ташкил қилиш бўйича шаҳар ишчи комиссияси (кейинги ўринларда шаҳар ишчи комиссияси деб юритилади) аъзолари ҳар ойнинг
    27 санасигача ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги тезкор маълумотларни шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этсинлар.

Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази зиммасига Дастурнинг бажарилишининг бориши, ахборотларни тўплаш ва мувофиқлаштириш ҳамда ташкил этилган янги иш ўринлари мониторингини юритиш юклатилсин.

  1. Дастур кўрсаткичларининг амалга оширилишини ташкил қилиш бўйича шаҳар ишчи комиссиясига:

дастурда белгиланган тадбирларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича ташкилотчилик ишларини амалга ошириш, тегишли шаҳар ташкилотлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг бу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳар ойнинг 23 санасигача бириктирилган ҳудудга чиққан ҳолда,
2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш шаҳар дастури ижросини танқидий ўрганиб, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиб бориш;

шаҳар дастурида белгиланган параметрлар ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар ва муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чораларни кўриш;

белгиланган вазифаларни талаб даражасида бажармаётган тармоқлар, корхоналар раҳбарлари ҳамда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг масъулиятини янада ошириш юзасидан жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун шаҳар ҳокимига таклифлар киритиб бориш;

шаҳар дастурига киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

дастур ижроси тўғрисида ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг
3 санасигача шаҳар ҳокимига, 5 санасигача вилоят ишчи гуруҳига ахборот тақдим этиш топширилсин.

  1. Дастур параметрларининг ижросини назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳига:

дастурда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича мониторинг юритиш, барча параметр кўрсаткичларини таҳлил қилган ҳолда умумлаштириб бориш;

дастур ижросини ташкилотларда, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида бажарилишини ўрганиб, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда якуний маълумотларни умумлаштириб, шаҳар ишчи комиссиясига ҳар ойнинг 15 санасига қадар тақдим этилишини таъминлаш топширилсин.

  1. Мазкур қарор “Когон ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

    Шаҳар ҳокими                                                          Ф.Мардонов

Agar matnda xatolikni aniqlagan bo’lsangiz xato so’zni belgilab CTRL+ENTER tugmalarini bosing va bu haqda bizga xabar qiling.